

Ҳозирча қолган тур ўйинлари уй-сафар тизимида давом эттириладими ёки марказлашган тартибдами, тўлиқ аниқ эмас. Эрон футбол федерацияси миллий жамоа 17 март куни Теҳронда йиғилишини маълум қилди.
Эрон МТЖ 25 март куни Гонконг термасига қарши майдонга тушади. Орадан беш кун ўтиб навбатдаги беллашув Камбоджа термаси билан кечади. Форслар гуруҳда 6 очко билан 3-ўринни эгаллаб туришибди.
Бундан кўриниб турибдики, Эрон миллий терма жамоаси фақат ФИФА кунларида йиғин ўтказади.


