Эрон Теҳронда Россия термаси билан куч синашади
16 фев 2023 14:00
Янгиликлар
Эрон Теҳронда Россия термаси билан куч синашади
Эрон терма жамоаси март ойида Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Бу ҳақда "Tasnim" агентлиги, Эрон Футбол Федерацияси президенти Меҳди Тожнинг баёнотига таяниб, хабар бермоқда.

Ўйин 22 ёки 23 март куни Теҳронда бўлиб ўтади. Шунингдек, Россия аёллар терма жамоаси ҳам Эронга йўл олади ва маҳаллий аёллар жамоаси билан ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, 15 февраль, чоршанба куни Россия спорт вазири Олег Матицин Теҳронда эронлик ҳамкасби Ҳамид Сажжади билан учрашув ўтказганди.
2022 йилнинг март ойида УЕФА ва ФИФА Украинадаги вазият туфайли Россия клублари ва терма жамоаларини халқаро мусобақалардан четлаштирган эди.
Ўхшаш янгиликлар
03:48
Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди" 3
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар