

Ушбу баҳсда Карлуш Кейруш бир қатор йўқотишларга дуч келди.
ФИФА Эҳсон Ҳожисафи ҳамда Сардор Азмунни дисквалификация қилганидан хабарингиз бор. Терма жамоа асосий посбони Алиризо Беиранванд жароҳат туфайли Сурия билан ўйнай олмайди. Яна бир дарвозабон Алиризо Ҳақиқи ҳам айнан шу боис майдонга туша олмайди.
Терма жамоа сардори Андраник Теймуриан ҳам жароҳат олди ва бу сафарги йиғиндан четда қолди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон 4та турдан сўнг 10 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб турибди.



