

Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланган машғулотда Эроннинг барча 25 нафар футболчиси иштирок этди. Уч нафар дарвозабон алоҳида шуғулланди. Қолган ўйинчилар Кейруш қўл остида машғулот ўтказишди.
Футболчилар дастлаб майдон марказига йиғилиб мураббийлар штабидан кўрсатмаларни олишди. Сўнгра форслар жисмоний машғулотларни амалга оширишди. ОАВ учун ажратилган 15 дақиқада футболчилар асосан чигалёзди машғулотларни ўтказишди.
Сардор Азмун, Андраник Теймуриан, Ашкан Дежага ва Алиризо Жаҳонбахш каби машҳур футболчилар ҳам "Бунёдкор"да шуғулланишди.
Қуйида машғулотдан олинган расмларни томоша қилинг.














