ЖЧ-2026. Осиё жамоаларининг мағлубиятсиз юриши давом этмоқда. Эрон шиддатли кечган баҳсда Янги Зеландия билан дуранг ўйнади

Administrator
16 июн 2026, 08:00
Ҳозиргина "G" гуруҳидан ўрин олган Эрон ва Янги Зеландия ўртасидаги учрашув якунланди.

Учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг натижаси билан якунланди. Учрашувда Янги Зеландия жамоаси 2 марта олдинга чиқиб олишга эришганди, бироқ эронликлар ҳар икки голга жавоб бера олишди. Bahsning 7-daqiqasida Элайджа Жаст ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг 2-яримида эса эронликлар ҳисобни тенглаштиришга эришдилар. Эронликларнинг жорий ЖЧдаги илк голини Рамин Резаян урди. Шу тариқа, жамоалар танаффусга дуранг натижаси билан чиқишди. Иккинчи бўлимнинг бошида Жаст яна гол урди ва учрашувда дубл қайд этди. Бироқ эронликлар яна тезда жавоб қайтаришди. Бу сафар эронликлардан Мохеби гол урди. Шу тариқа, учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.

Шу тариқа, ҳозирга келиб, Осиё жамоалари ЖЧда муваффақиятли иштирокларини давом эттирмоқда. Ҳозирча ҳеч бир Осиё жамоаси мағлуб бўлмади.

Эрон - Янги Зеландия 2:2

Гол: 7, 54 - Элайджа Жаст - 33 - Рамин Резаян, 64 - Мохаммад Мохеби

06:00, Лос Анжелес

Эрон: Беиранванд, Халилзаде, Муҳаммадий, Юсефий, Неъматий, Резоийон, Эзатоллоҳий, Моҳебий, Годдос, Таремий, Моғанлу.

Янги Зеландия: Крокомб, Пэйн, Боксалл, Какаче, Сурман, Белл, Стаменич, Сингҳ, Макковатт, Жаст, Вуд.



photo_2026-06-16_04-29-28.jpg

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Championat.asia