

"Албатта, инглиз клублари яна хавфли кучга айланишди. Охирги пайтларда улар етакчилик қилиш ҳолатида эмасдилар. Шуни айтишни хоҳлардим, Европа лигасида ҳам шундай. Ўтган мавсум уни "Манчестер Юнайтед" ютди. Инглиз жамоалари ҳар доим ғолиблик учун даъвогарлар орасида бўлишади. Уларда бой тарих ва ажойиб ўйинчилардан ташқари, кўп пул ҳам бор. Лекин, бу испан клублари кучсизлигини англатмайди. Ўтган мавсум улар кучлироқ эди, жорий мавсум - инглизлар", - деди Вальверде.




