Эрнандесга топ-клублар қизиқмоқда

Alisher
7 апр 2020, 16:30
"Милан" ҳимоячиси Тео Эрнандес клубини ўзгартириши мумкин.

"Милан" жорий мавсум сўнггида 22 ёшли Тео Эрнандесни сотишга тайёр. Ўйинчи ПСЖ, "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" клубларининг қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Италия клуби ҳимоячини 45-50 миллион еврога баҳоламоқда. Франциялик футболчи "Милан"га ўтган ёзда "Реал"дан ўтган эди.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca