

"Ҳозир ўз позициямда дунёнинг энг яхши ҳимоячиси саналаманми ёки йўқ, буни билмайман. Аммо шунисини аниқ айтишим мумкинки, ҳар куни дунё футболининг энг кучли чап қанот ҳимоячиси бўлиш учун ишламоқдаман", - дейди 23 ёшли футболчи.
Эрнандес жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.
Миланликлар А Серияда 14 турдан сўнг 34 очко жамғарган ҳолда, жадвалда биринчи ўринда боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тео акаси Лукас ("Бавария" ўйинчиси) каби "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади.



