UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  0 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  6 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  6 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

Эрматов шу йил Жаҳон чемпионатида ишлайди Янгиликлар

Эрматов шу йил Жаҳон чемпионатида ишлайди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 6-16 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Дубай шаҳрида Клублар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

ФИФА ташкилотидан келган чақирув хатига кўра, ушбу мусобақада ФИФА рефериси Равшан Эрматов  бошчилигида ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси иш олиб боради. Эрматовга мусобақа давомида қанот ҳакамлари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.

14 ноябрь куни Камбоджанинг Пномпень шаҳрида Осиё Кубоги-2019 саралашидан ўрин олган Камбоджа ва Иордания терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Мазкур ўйинни ФИФА рефериси Ильгиз Танташев бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини Дмитрий Пислегин бажаради.

Шунингдек, 4-8 ноябрь кунлари Қатар давлатида бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаши “С” гуруҳидан ўрин олган  учрашувларда яна бир ФИФА рефериси Азиз Асимов қанот ҳаками Ҳусниддин Шодмонов билан биргаликда иш олиб боради.

4-8 ноябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказиладиган U-19 Осиё чемпионати саралаши “I” гуруҳидан ўрин олган  учрашувларда эса ФИФА рефериси Шерзод Қосимов қанот ҳаками Тимур Гайнуллин билан ишлайди.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика