Эрлинг Холанд: "Ливерпуль"га қарши ўйин - фаолиятимдаги энг муҳими"

Alisher
10 дек 2019, 10:20
"Зальцбург" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ЕЧЛ доирасидаги "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ. Биз майдонга табассум билан тушиб, ўйиндан завқ олишимиз керак. Бу менинг фаолиятимдаги энг муҳим ўйин.

Ростини айтсам бу яхши ҳолат. Мен орзуларда яшайман. Бу эса мен орзу қилган ўйинлар. Мен вазиятлардан роҳатланишга тайёрман.

Мен ўзимни ишимга, яъни футболга эътиборимни қаратаман. Кундалик ишлардан завқланишга, яхши кайфиятни сақлаб қолишга ва шу лаҳзалардан завқ олишга ҳаракат қиламан. Ҳозир менинг барча ўйларим "Зальцбург" билан боғлиқ. Мен ҳар ўйинда футболдан роҳатланаман", - дейди Холанд.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›