Эркин Бойдуллаев жароҳати туфайли сафдан чиқди
19 апр 2016 18:29
Янгиликлар
Эркин Бойдуллаев жароҳати туфайли сафдан чиқди
Қаршининг "Насаф" жамоаси етакчи футболчиси Эркин Бойдуллаев кутилмаганда олган жароҳати туфайли "Ал Айн"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
"Насаф" жамоасининг таянч ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллаев оёғидан олган жароҳати боис "Ал Айн"га қарши учрашувнинг қайдномасидан ўрин олмади. Футболчининг ҳолати ҳозирча маълум эмас. Маълумотларга кўра, Эркин Бойдуллаев яқин кунларда жарроҳлик столига ётқизилиши ҳам мумкин экан. Унинг қай тарзда жароҳат олгани ҳозирча номаълум.
Қайд этиш лозим, бугунги баҳсда Бойдуллаевнинг ўрнида ёш истеъдодли ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев майдонга тушади.
Фикрлар