UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  17 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  22 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  2 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

Эркин Бахтиёров "Пахтакор" — "Металлург" ўйинидаги ёрдамчи ҳакам ҳақида: "У Суперлиганинг 2 та тур учрашувларини бошқаришдан четлатилди" Янгиликлар

Эркин Бахтиёров "Пахтакор" — "Металлург" ўйинидаги ёрдамчи ҳакам ҳақида: "У Суперлиганинг 2 та тур учрашувларини бошқаришдан четлатилди"

ЎФA ҳакамлар департаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров "Самисов билан" лойиҳасига берган интервюсида Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Металлург" (2:1) учрашувидаги ёрдамчи ҳакамнинг жазоланганлигини айтиб ўтди.

"Ҳа, ёрдамчи ҳакам жазоланди. Бу нарса ОAВда ошкор қилинмади, лекин бу нарсанинг яширадиган жойи ҳам йўқ. У Суперлиганинг 2 та тур учрашувларини бошқаришдан четлатилди ва бу муддат ўтгунча у ҳеч қаерда ҳакамлик қилмайди. Суперлигада 2 та тур ўтганидан сўнг у ҳакам Биринчи лигадан бошлаб ҳакамлик қилишни бошлайди. Кимларгадир бу муддат кам туюлиши мумкин. Лекин вақт нуқтаи назаридан ўлчаб қаралса, ҳар ҳафтада биттадан тур бўлса ҳам бу 1 ой муддат дегани. 1 ой ёки 40 кун муддатга ҳам бориши мумкин. Шундан сўнг Биринчи лига, ўзини яхши кўрсата олса Про лигада ҳам ишлаши мумкин", — дейди Эркин Бахтиёров.

Маълумот учун, ўша ўйиндаги ёрдамчи ҳакам Далер Тиллоев 1-бўлимнинг 23-дақиқасида "Пахтакор" футболчиси Сардор Рашидовга тўп узатилаётган вақтда ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини кўрмай қолган ва якунда ҳужум гол билан тугаган эди.



 



Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика