Эриксен "Реал"га ўтишни жуда хоҳлаган, аммо бу трансферга Зидан йўл қўймаган
29 янв 2020 09:36
Янгиликлар
Эриксен "Реал"га ўтишни жуда хоҳлаган, аммо бу трансферга Зидан йўл қўймаган
Ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен нега Мадридга эмас Милан шаҳрига йўл олгани маълум бўлди.
As нашрининг хабар беришича, "Қироллик клуби" устози Зинедин Зидан 27-ёшли данияликнинг трансферига тўсқинлик қилган. Маълумотларга қараганда, Эриксен ёзда "Реал" билан шартнома шартлари борасида келишиб олганди ва охирги сониягача Мадрид клуби раҳбарияти бош мураббийни кўндиришига умид қилди, лекин амалда бундай бўлиб чиқмади.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Эриксенни "Манчестер Юнайтед" ўз таркибида кўришни истаётганди ва бу трансфер ойнаси ёпилишига бир неча соат қолганда амалга ошиши мумкин бўлган. Аммо икки сабаб: Эриксен шахсий сабабларига кўра ортиқ Англияда яшашни истамаган ва "Реал Мадрид"да фаолиятини давом эттиришни истагани туфайли даниялик "қизил иблислар" сафига қўшилмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар