Эриксен "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
24 апр 2022, 18:06
"Брентфорд" футболчиси Кристиан Эриксен "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.

Эрик тен Хаг бошқарувни қўлига олганидан кейин "Брентфорд" футболчисининг манкунианликлар таркибига ўтиш эҳтимоли ошиб кетган. У клуб раҳбариятига Поль Погбанинг ўрнига айнан ушбу ярим ҳимоячини олиб келиш таклифини берган.

Эриксен қишда "Брентфорд" билан яна бир йилга узайтириш эҳтимоли билан мавсум якунига қадар шартнома имзолаган. У жамоаси таркибида 7 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sport