Эриксен келаси ҳафтада Миланга қайтади

Mirjalol Normatov
11 июл 2021
"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен навбатдаги ҳафтада жамоаси ихтиёрига қайтади.

Футболчи тиббий кўрикдан ўтиб, кейинчалик машғулотга қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, футболчи Евро-2020 вақтида Дания термаси ихтиёрида бўлиб турган пайтда юраги тўхтаб қолганди. Унинг юрагига дефибриллятор ўрнатилганди.

Қоидаларга кўра, бундай футболчи спорт турларида иштирок этиши мумкин эмас. Ҳозирча Эриксеннинг футболчилик фаолиятини давом эттириши сўроқ остида турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport