UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  5 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  18 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Эриксен: "Касалхонага кетаётганимизда рафиқамга фаолиятимни тугатишим мумкинлигини айтгандим" Янгиликлар

Эриксен: "Касалхонага кетаётганимизда рафиқамга фаолиятимни тугатишим мумкинлигини айтгандим"

"Брентфорд" янги аъзоси Кристиан Эриксен юрак уриши тўхташи билан боғлиқ воқеани эслаб, дастлаб бутсасини михга илмоқчи бўлганини, аммо кейин фикридан қайтганини айтди.

"Касалхонага кетаётганимизда, рафиқамга фаолиятимни тугатишим мумкинлигини айтгандим. Аммо икки кундан кейин вазият ўзгарди. Менга нима бўлганини тушундим. Кейин текширувлар бошланди, "Қўлимдан келадими?" деган савол пайдо бўлди. Вақт ўтиши билан тузалиб кетдим. Агар тиббий кўриклар натижаси яхши чиқса, аста-секин футболга қайтишим мумкинлигини айтишди.

Кўп синовлар бўлди, юрагим жисмоний машқларга қандай дош бериши синаб кўрилди ва хайриятки, ҳеч қандай асорат кузатилмади, ҳаммаси яхши бўлди. Мен ҳар ой юкламани ошириб, кейин ўйнашни бошлашим мумкин", – дея фикр билдирди даниялик.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июн ойида Евро-2020 ўйинида Эриксен юрак тўхташидан кейин омон қолган, шундан сўнг унга кардиовертер-дефибриллятор ўрнатилган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика