

"Todofichajes.com" хабарига кўра, даниялик футболчининг хизматларига "Пари Сен-Жермен" бефарқ эмас. Милан клуби парижликларга футболчи алмашишни таклиф қилди. "Нерадзуррилар" Эриксен учун товон пули эмас, Анхель Ди Марияни олмоқчи.
Аргентиналик вингернинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида ниҳоясига етади, 32 ёшли Ди Мариянинг ўзи Италияга кўчиб ўтишга қарши эмас.



