Эрик тен Хаг: "Магуайрни ҳурмат қиламиз, у МЮ учун муҳим футболчи"

Aslanov Jasurbek
21 июл 2023, 22:45
Эрик тен Хагнинг таъкидлашича, Харри Магуайр - "Манчестер Юнайтед" учун керакли футболчи.

Олдинроқ ҳимоячи сардорлик боғичидан маҳрум қилинган эди. Бруно Фернандеш жамоанинг янги сардорига айланди.

"Харри Магуайрни ҳурмат қиламиз. У таркиб, умуман жамоа учун муҳим футболчи.

Унинг позициясида 4 нафар марказий ҳимоячи бор.

Ўйин барқарорлиги учун бутун мавсумни битта таркиб билан ўтказмоқчи эмасмиз, таркибда тўрт нафар яхши марказий ҳимоячи борлиги мени қувонтиради.

Шу сабабли Харри бизга керак. У ўтган мавсумдаги каби асосий таркиб учун курашади.

Унинг потенциали катта, ҳаммаси Харрининг ўзига боғлиқ" - дейди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›