UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  14 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  6 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилиши керакми? Патрис Эвра жавоб берди Янгиликлар

Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилиши керакми? Патрис Эвра жавоб берди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Патрис Эвра айни дамда жамоани бошқараётган Эрик тен Хагни истеъфога чиқармаслик кераклигини айтди.

"Бир гапни айтаман: мураббийларни истеъфога чиқариш жонимга тегди. Агарда Эрикни ҳам кетказсак, у истеъфога чиқарилган бешинчи мураббий бўлади. Бу биз билган "Манчестер Юнайтед" эмас. "Манчестер Юнайтед"да содиқлар ишларди. Ҳозир ундай эмас.

Энди жамоага Жим Рэтклифф келди, у футболга катта эътибор беради, шу сабабли унга ҳам катта босим тушади. Мухлисларни алдамаган бўлардим. Ҳозир ишлар яхши эмас.

Жамоа "Астон Вилла"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётганида танаффусда "Юнайтед"нинг 3:2 ҳисобида ютишини тахмин қилгандим. Ўшанда ҳамма мени аҳмоққа чиқарди, лекин биз ютдик. Ажойиб! Бироқ ундан кейин "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлдик. Бизга барқарорлик етишмаяти.

Эрик тен Хаг мени ташвишга солмаяпти. Менга шунчаки мураббийни қўллаб-қувватлаш муҳим. Чунки ўтган мавсум уни "Юнайтед"га мос мураббий деб айтгандик. Ўтган мавсумда у катта вазифани бажарганди.

Бироқ МЮ ҳар мавсумда ниманидир ютиши мажбурий бўлиб боряпти. Агарда жамоа топ-4га кира олмаса, балки, Рэтклифф янги мураббий олиб келар. Кўрамиз.

Бироқ мен мураббийлар истеъфосидан чарчадим. "Челси" Жозе Моуриньюни истеъфога чиқаргани ёдингиздадир. Шундан кейин клубда барқарорлик йўқолди, тўхтамасдан мураббийлар истеъфога чиқарилди.

Тушунаман, "Юнайтед" мухлисларининг жахли чиққан, лекин йил давомида қандай жамоалар мағлуб этилганини ёдга олинг. Бугун барчаси ўзгариб кетиши мумкин, лекин тарих ўзгармайди", - деди Эвра.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика