Эрик тен Хаг: "Де Хеа сўнгги йилларда "Юнайтед"нинг муваффақиятларига энг катта ҳисса қўшган инсон"

Mirjalol Normatov
22 июл 2023, 19:51
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг 12 мавсумлик фаолиятидан кейин жамоадан кетган Давид де Хеа ҳақида гапирди.

"Сўнгги йиллар давомида Давид "Юнайтед"нинг натижаларига ва муваффақиятларига энг катта ҳисса қўшган инсон. Унинг қуруқ ўйинлари сонининг кўплиги ҳам бизнинг ҳимоявий ўйинимизга анчагина яхши таъсир қилган.

Бироқ исталган футболчида ўзгаришлар даври келади. Бу барчанинг нуқтаи назарига кўра, тўғри қарор бўлди. Унинг "Манчестер Юнайтед" учун қилган ишлари ақлбовар қилмас даражада. У умрининг қолган қисмида ҳам клубнинг афсонаси бўлиб қолади. Уни муносиб равишда кузатиб юборишимиз керак", - деди Эрик тен Хаг.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›