

"У майдондаги энг яхшиси бўлди, характерини намойиш қила олди. Кечаги ўйинда у ҳужумкорроқ ўйнади ва чиройли ўйин намойиш қилди. Ўз позициясидан фойдаланиб, кўплаб гол урса бўладиган паслар амалга оширди. Бруну сабабли яна бир қанча голли вазиятлар яратдик.
У жуда эхтирос билан футбол ўйнайди, баъзида ўзидаги назоратни йўқотиб қўяди. Баъзида бу унинг нозик жойи бўлиб қолади, бу рост. Аммо у кўпроқ буни устунлик сифатида ишлатади", - деди манкунианликлар устози.



