Эрик тен Хаг: "Биринчи бўлимда кўп гол уришимиз керак эди"
20 авг 2023 16:33
Янгиликлар
Эрик тен Хаг: "Биринчи бўлимда кўп гол уришимиз керак эди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛнинг 2-тури доирасида "Тоттенхэм"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.
"Кўп вазиятлар яратдик, биринчи бўлим бизники эди. Унда кўп гол уришимиз мумкин бўлганди. Жамоа кўплаб вазиятлар яратди, бироқ ундан фойдалана олмади. Ундан ташқари биз пенальтига ҳам лойиқ эдик. Аммо тепмадик, барчасига кўниш керак. Ўйин шундай. Бизнинг кунимиз бўлмади.
Рақибдан кўра кўпроқ вазиятлар яратдик, деб ўйлайман. Сезиларли прессинг қилдик ва тўпни ушлаб тура олдик. Тўп билан бўла туриб бир қанча вазиятларга эга бўлдик. Иккинчи бўлим эса яхши бошланмади. Лекин сочилиб кетмадик. Охиригача курашдик", - деди тен Хаг.
Манкунианликларнинг навбатдаги учрашуви 26 август куни "Ноттингем Форест"га қарши ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар