UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Эрик тен Хаг 2019 йилда Криштиану Роналду ҳақида нима деганди? Янгиликлар

Эрик тен Хаг 2019 йилда Криштиану Роналду ҳақида нима деганди?

Кўпгина мухлислар Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги бош мураббийи бўлса, Криштиану Роналдуни жамоада олиб қолишни хоҳлайдими ёки йўқми, деган саволларни бериши табиий.

Нидерландиялик мураббийга қаттиқ прессинг қилишга тайёр бўлган бақувват, меҳнаткаш ўйинчилар керак - баъзилар Роналду бу талабларга жавоб бермайди, деб ҳисоблайди.

Бироқ Тен Хаг сўнгги бор Роналду билан 2019 йилги Чемпионлар лигаси чорак финалида тўқнаш келганида, у илиқ сўзлардан бошқа лом-мим демади.

"Роналду ҳам бизга қарши ўйинда майдонга тушса соз бўлади, деб ўйлайман. Биз энг яхши рақибларга қарши ўйнашни истаймиз. Албатта, бу рақибларга қарши майдонга тушиш мураккаб, бироқ биз қийинчиликларни енгиб ўтишни яхши кўрамиз. Роналдудек ўйинчи билан рақобатлаша олиш ажойиб жараён".

Ўшанда Тен Хаг бошчилигидаги "Аякс" жамоаси сафардаги жавоб ўйинида "Ювентус"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олди.

Ўша воқеадан сўнг орадан 3 йил ўтди, шу боис Тен Хаг келаси мавсумда "Олд Траффорд"да тўп тепадиган клубни қабул қилиб олса, Криштиануни ўз жамоасига мослаштирадими ёки йўқми, буни вақт кўрсатади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика