

“Барселона” бюжетида пандемия туфайли муаммолар юзага келган. “Кўканорранглилар” Гарсия билан шартнома имзолашда футболчининг иш ҳақи бўйича имтиёзлар бўлишини хоҳламоқда, аммо Эрик бунга ҳозирча рози бўлмади.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли испанияликнинг “Ман Сити” билан амалдаги келишуви жорий ёз ўз якунига етади. У ушбу мавсум АПЛда атиги 4 та ўйин ўтказди.



