UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  3 11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  0 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  3 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  2 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  1 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  1 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  5 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  12 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  10 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2

Eplmanager.com: Дедлайнга 1 соат қолди Янгиликлар

Eplmanager.com: Дедлайнга 1 соат қолди

Теглар :  EPLManager.comOctober league
Англия премьер-лигаси асосида яратилган виртуал футбол сайти Eplmanager.com'да "October League" совринли лигаси ишга тушганидан хабарингиз бор.

Виртуал футболда сиз танлаб олган футболчилар реал ҳаётда ва реал ўйинда амалга оширган фойдали ҳаракатлари орқали сизга очко келтиришади. Сиз тузган жамоа футболчилари Англия премьер-лигасида бошқалардан кўра кўпроқ очко тўплашса сиз ғолиб бўласиз. Eplmanager.com сайтига кириб рўйхатдан ўтинг ва жамоа тузинг. Ўйин қоидалари бўлимида барчаси батафсил ёзилган. 

14 октябрь куни "October league" старт олади. Англия премьер-лигасининг 8, 9 ва 10-турларида энг кўп очко тўплаган иштирокчи суперютуқ Smart TV 32 соҳибига айланади. Иккинчи ўринни қўлга киритган иштирокчига микротўлқинли печ, учинчи ўринга чангютгич топширилади. Бундан ташқари учта Powerbank ҳамда тўртта қулоқчин (наушник)лар ҳам ўз эгаларини кутмоқда.

Ушбу лига фақат Ўзбекистон ҳудудида жамоа тузганлар учун ишга тушганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Яъни "October League"да фақат ўзбекистонликлар совғалар учун курашишади.

Учта тур (8,9 ва 10) давом этадиган лигада энг кўп очко тўплаган 10 нафар иштирокчи совғаларни қўлга киритади. Демак, Eplmanager.com сайтига ташриф буюринг ва октябрь ойи тугаши билан қимматбаҳо совғалар ютиб олинг. Маълумот учун, "October league"га ҳозирга қадар 7200дан ортиқ жамоа қўшилди. Шошилинг, вақт оз қолмоқда. 


"October League" (8-турдан - 10-тургача)

1-ўрин - Smart TV 32"
2-ўрин - Микротўлқинли печ
3-ўрин - Чангютгич
4-6-ўринлар - Powerbank
7-10-ўринлар - Қулоқчин


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика