UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  25 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  81 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Eplmanager.com: 8-турда кимни сардор қилиш керак? Янгиликлар

Eplmanager.com: 8-турда кимни сардор қилиш керак?

Эртага Англия премьер-лигасида 8-тур ўйинлари старт олади.

Ушбу турдан Eplmanager.com сайтида "October league" ҳам ишга тушади. Ушбу лигада 10та совға ўйналмоқда. Батафсил маълумот.

Иштирокчиларга 8-турда кимларни сардор қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат берамиз.

ХАРРИ КЕЙН

Сентябрь ойи бошидан буён клуб ва терма жамоа сафида 15та гол уришга эришган ҳужумчига бўлган талаб жуда юқори. У ўтган турда "Хаддерсфилд"га қарши ўйинда иккита гол урганди. "Тоттенхэм" ўз уйида "Борнмут"ни қабул қилади ва Кейндан яна гол ёки голлар кутиб қоламиз. Агар сизга Кейн ёқмаса унинг жамоадоши Кристиан Эриксен варианти ҳам бор.



РОМЕЛУ ЛУКАКУ

Агар бу турда "Манчестер Юнайтед" сафарда "Ливерпуль"га қарши ўйнамаганида Лукакуни биринчи номзод сифатида ёзган бўлардик. Сабаби ўтган 7та турда 7та гол урган Лукаку янги клубда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Бироқ рақиб кучли бўлса ҳам Лукакуни сардор қилиш мумкин. Сабаби Юрген Клопп жамоасининг ҳимоясида муаммолар жуда кўп.


ГАБРИЭЛ ЖЕЗУС

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро жароҳат туфайли бу ўйинда майдонга туша олмайди. Шу боис бразилиялик Габриэл Жезусни олиб сардор қилишингиз мумкин. У клуби сафида охирги 4та ўйинда 4та гол уришга эришди. Жезус Бразилия терма жамоаси сафида ҳам гол уриб Англияга қайтди. "Сити" сафида Лерой Сане ва Раҳим Стерлинг ҳам яхши очко олишлари мумкин.



ЭДЕН АЗАР

Жароҳат туфайли мавсум бошини ўтказиб юборган бельгиялик футболчини оғриқлар бошқа безовта қилмаяпти. У ФИФА кунларидан олдин "Челси" сафида бир-иккита ўйинда майдонга тушди. Бельгия сафида сўнгги баҳсда иккита гол уришга ҳам муваффақ бўлди. "Аристократлар" бу турда АПЛ аутсайдери бўлган "Кристал Пэлас" меҳмони бўлади. Азарнинг гол уриши ва голли пас бериш имкониятлари жуда юқори.



АЛЕКСИС САНЧЕС

"Арсенал" ушбу тур сафарда "Уотфорд" меҳмони бўлади. Чили терма жамоасидан ёмон кайфиятда қайтган Санчес энди бор эътиборини клубга қаратиши турган гап. Балки у бор аламини айнан "Уотфорд"дан олар. Алексис ўтган турда АПЛда энг кўп зарба берган (7та) футболчи бўлганини ҳам эслатиб ўтиш керак.



ЖЕЙМИ ВАРДИ

"Лестер"нинг ушбу мавсумдаги ишлари юришмаётганди. Аммо рақиблар жуда кучли эди. Бу турда жамоа ўзи билан деярли тенг бўлган "Вест Бромвич"ни қабул қилади. Варди олдинги 7та ўйинда рақиб дарвозасига 5та гол уришга эришди. 8-турда ҳам ҳужумчидан гол кутишимиз мумкин.



Eplmanager.com: Эртага дедлайн

Сиз кимни сардор қиласиз?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика