UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  33 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  0 23:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  2 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  3 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12

"EPL Manager": Саккизинчи тур шарҳи Янгиликлар

"EPL Manager": Саккизинчи тур шарҳи

Англия Премьер-лигаси ҳамда EPLmanager совринли лигасининг 8-тури якунига етди.

8-тур учрашувларини "Челси" - "Лестер Сити" баҳси очиб берди. Премьер-лиганинг амалдаги чемпиони биринчи етти турда бор-йўғи 7 очко ишлади ва навбатдаги баҳс ҳам "туликлар"нинг мағлубияти билан якунланди. Антонио Конте жамоаси Клаудио Раньери шогирдларини 3:0 ҳисобида таслим этди. Диего Коста, Азар ва Виктор Мозеслар ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

"Борнмут" ва "Халл Сити" учрашувида кутилмаган натижа қайд этилди. "Олчалар" "Халл" дарвозасига 6 та гол уришди, меҳмонлар эса бор-йўғи битта гол билан жавоб қайтаришди.

Маурисио Почеттинонинг "Тоттенхэми" чемпионатдаги учинчи дурангни қайд этди. 80 дақиқалик голсиз ўйиндан сўнг, Носир Шадли ҳисобни очди. "Шпор"лар ярим ҳимоячиси Деле Алли эса ҳисобни тенглаштирди ва жамоалар муроса кўчасини танлашди.

"Арсенал" эса ажойиб формада. Арсен Венгер шогирдлари "Суонси"ни қийинчилик билан мағлуб этишди (3:2).

"Манчестер Сити" ҳамда "Эвертон" ўртасидаги басҳда Мартин Стекеленбург учрашувнинг асосий қаҳрамонига айланди. У Серхио Агуэро ва Кевин Де Брюйненинг 11 метрлик зарбаларини қайтаришга муваффақ бўлди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Турнинг энг кутилган учрашуви "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси эди. Юрген Клопп шогирдлари ўйинда устунлик қилишди, аммо Давид Де Хеанинг сейвлари қизиллар гол уришига имкон бермади. Учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди.

8-тур билан бирга "EPLMANAGER"да яна бир совринли лига ҳам ўз якунига етди. "Galaxy League" ғолиби Индонезиядан "Oplet" жамоаси эгаси бўлди. У ўзбекистонлик "Shaxiiiii" билан тенг очко тўплади, аммо сайт қоидаларига кўра индонезиялик ғолиб деб топилди (голлар сони бўйича).

Кучли ўнликдаги энг кўп жамоа Ўзбекистондан бўлди.


Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Junior Stanislas (BOU) 15 points

2. José Holebas(WAT) 13 points

3. Joe AllenSTK 13 points

4. Maarten Stekelenburg(EVE) 13points

5. Theo Walcott(ARS) 12 points


Супер-сардор сифатида энг кўп танланган 5 футболчи:

1. Sergio Agüero

2. Diego Costa

3. Alexis Sánchez

4. Zlatan Ibrahimovic

5. Son Heung-Min

6. Philippe Coutinho

7. Theo Walcott

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика