UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  0 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  3 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  170 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  18

EPL Manager: 16-тур шарҳи Янгиликлар

EPL Manager: 16-тур шарҳи

Теглар :  Eplmanager
Англия Премьер-лигасида 16-тур учрашувлари якунланди ва EPL Manager фэнтези-футбол турнирида ҳам ўзгаришлар юз берди.

АПЛнинг 16-тур баҳслари "Борнмут" - "Лестер Сити" ҳамда "Эвертон" - "Арсенал" учрашувлари билан бошланди. Тошкент вақти билан ярим тунда бошланган баҳсларда кутилмаган натижалар қайд этилди. "Борнмут" ўз уйида "Лестер Сити"ни кичик ҳисобда таслим этди. Мезбонларнинг ягона голига Марк Пью муаллифлик қилди.

"Эвертон" - "Лестер Сити" учрашувида Алексис Санчес ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирида Шеймус Коулмен жамоалар танаффусга дуранг билан чиқиб кетишини таъминлади. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Эшли Уильямс катта саҳнага чиқди. "Эвертон" ҳимоячиси Фил Жагиелка 90-дақиқада иккинчи сариқ карточка олганига қарамай, мезбонлар ғалабани қўлдан чиқаришмади.

"Вест Хэм"нинг омадсизликлари якунланган кўринади. Ўтган турда "Ливерпуль" билан дуранг қайд этган "болғаурарлар", меҳмонда ҳимоядан чиқмайдиган "Бёрнли"ни қабул қилишди. Биринчи бўлим охирида "Вест Хэм" пенальти ишлади. 11 метрлик жарима зарбасини Марк Нобл муваффақиятсиз амалга оширди, аммо қайтган тўпни худди шу футболчи голга айлантирди. Ушбу гол учрашувда ягона бўлиб қолди ва Славен Билич шогирдлари узоқ кутилган ғалбага эришишди.


"Челси" омадли юришини давом эттирмоқда. Бу сафар Антонио Конте футболчилари "Сандерленд" меҳмони бўлишди. Сеск Фабрегас урган гол "аристократлар"га 3 очкони тақдим этди.

"Мидлсбро" 16-турда 2 та турдан бери ғалаба қозона олмаётган "Ливерпуль"ни қабул қилди. Юрген Клопп шогирдлари бу сафар ўз мақсадларига эришишди. Адам Лаллана (дубль) ва Дивок Оригининг голларига "Мидлсбро" футболчилари жавоб бера олишмади.

Сўнгги учрашувларда кўп гол ўтказиб юбораётган "Кристал Пэлас" бу сафар ҳам дарвозасини "қуруқ" сақлай олмади. "Бургутлар" дарвозасини Поль Погба ва Златан Ибрагимович биттадан аниқ нишонга олди. "Кристал Пэлас" сафида Жеймс МакАртур ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди ва баҳс 1:2 ҳисобида МЮнинг ғалабаси билан якунланди.

"Вест Бромвич" 16-турда "Суонси"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонларнинг уччала голига Саломон Рондон муаллифлик қилди. "Суонси"нинг ягона голи Уэйн Раутлеж томонидан киритилди.


Сентябрь ойидан бери "Этихад" ғалаба қозона олмаётган "Манчестер Сити" бу сафар вазифани уддалади. "Уотфорд"га қарши баҳсда Пабло Сабалета ва Давид Сильваларнинг голи "шаҳарликлар"га 3 очко олиб келди.

"Сток Сити" ва "Саутгемптон" ўртасидаги баҳс нурсиз дуранг билан якунланди. Учрашувнинг 24-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Марко Арнаутович четлатилганидан сўнг ҳам "авлиёлар" бир киши кам бўлган рақиби дарвозасига гол ура олмади.

"Тоттенхэм" бу турда "Халл Сити" йирик ҳисобда таслим этди. Кристиан Эриксен (дубль) ва Виктор Ваньямаларнинг голига меҳмонлар жавоб бера олишмади.

EPLMANAGER фэнтези-футбол ўйинида бу тур энг кўп очко ишлаган "lady rose fc" бўлди. У 16-турда 108 очко тўплади.


16-турда энг кўп супер-сардор сифатида танланган футболчилар:

1. Diego Costa

2. Harry Kane

3. Alexis Sánchez

4. Eden Hazard

5. Sadio Mané

6. Zlatan Ibrahimovic

7. David de Gea

8. Mesut Özil

9. Jamie Vardy

10. Christian Eriksen


16-турда кўп очко тўплаган футболчилар: 

1.Саломон Рондон - 17

2.Адам Лаллана - 16

3.Кристиан Эриксен - 13

4.Пабло Сабалета - 11

5.Марк Пью - 9

6.Дивок Ориги - 9

7.Сеск Фабрегас - 9

8.Натаниэл Клайн - 9

9.Поль Погба - 9

10.Златан Ибрагимович - 9



СайтимизнингFacebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика