UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08"Ман Сити" Англия кубоги чорак финалида "Борнмут" билан ўйнайди, "Астон Вилла" эса "Престон" билан  1 00:51"Тоттенхем" Вернер бўйича қарор қабул қилди  0 00:22АПЛ. МЮ "Олд Траффорд"да "Фулхэм"га пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  22 23:52А Серия. "Рома" иродали ғалабага эришди. Шомуродов танаффусда захирага олинди, унинг ўрнига тушган Довбик эса ғалаба голини урди  68 23:46"Милан" — "Лацио". Таркиблар маълум  1 23:22"Манчестер Сити" Де Брюйнега шарт қўйди  4 22:58Сансет Ла Лигада февраль ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун Мбаппе, Антони, Педри ва Будимирдан ўзиб кетди  2 22:35"Барселона" 2025 йилда ҳали мағлуб бўлгани йўқ: 12 ғалаба, 3 дуранг  17 22:09Ла Лига. "Барса" ўз уйида "Реал Сосьедад"ни тор-мор этди, меҳмонлар 17-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  99 21:53Ла Лигадаги посбон "Арсенал"га йўл олиши мумкин  0 21:30"Ювентус" Антонини МЮдан сотиб олиши учун икки шарт маълум бўлди  0 20:08Роналду "Ал Насср"нинг Теҳронда бўлиб ўтадиган "Истиқлол"га қарши ўйин учун қайдномасига киритилмади. Нега?  21 19:37ҚПЛ. "Турон" — "Окжетпес" ўйинида гол+пас қайд этган Шаҳбоз Умаров ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди   3 18:57​Федерико Вальверде "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 18:17Қозоғистон. Умаровнинг гол+ассисти "Турон"га биринчи турда ғалаба тақдим этди  6

EPL Manager: 13-тур шарҳи Янгиликлар

EPL Manager: 13-тур шарҳи

Англия Премьер-лигасида 13-тур учрашувлари якунланди.

АПЛнинг 13-тур учрашувларини "Бёрнли" - "Манчестер Сити" баҳси (1:2) очиб берди. Пеп Гвардиола шогирдлари иродали ғалабага эришишди. Агуэро Марнининг голига дубл билан жавоб берди.

"Ливерпуль" "Энфилд"да "Сандерленд"ни қабул қилиб, уларни ишончли ҳисобда мағлуб этишди. Ориги ва Милнер ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишди.

"Лестер" ва "Мидлсбро" ўртасидаги баҳсда жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди. "Тулкилар" Негредонинг дублига 2 та пенальти билан жавоб бера олишди.

"Суонси" - "Кристал Пэлас" баҳси турдаги энг кўп гол урилган учрашув бўлди (5:4). "Оққушлар" сафида Фер, Льоренте ва Сиггурдсон гол урган бўлса, "бургутлар"дан Заа, Томкинс ва Бентеке ўз ҳисобини таблога ёздириб қўйди. Корк ушбу баҳсда ўз дарвозасини ишғол қилди.

"Халл Сити" "Вест Бромвич" билан муроса кўчасини танлади (1:1). "Йўлбарсалар" сафида голни Доусон урган бўлса, Гарет Маколи ҳисобни тенглаштирди.

Турнинг марказий учрашувида "Челси" "Стэмфорд Бриж"да "Тоттенхэм"ни қабул қилди. Кристиан Эриксен "шпорлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Педро ва Мозеснинг голлари "аристократлар"га иродали ғалаба тақдим этди.

"Уотфорд" - "Сток Сити" баҳси 0:1 ҳисобида якунланди. Учрашувдаги ягона гол Эурелио Гомес ҳисобига ёзилди. Унинг автоголи туфайли "Сток Сити" муҳим 3 очкога эришди.

Чемпионлик учун даъвогарлардан бири бўлган "Арсенал" ўз майдонида "Борнмут"ни 3:1 ҳисобида таслим этди.

"Саутгемптон" "Эвертон"га қарши баҳсда ғалабага эришди. Учрашувдаги ягона гол Чарли Остин ҳисобига ёзилди.

Англия чемпионатининг 13-тур ўйинлари "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашуви билан якунланди. Сако ва Ибрагимовичларнинг голи учрашув дуранг билан якунланишини таъминлади.

EPLMANAGER сайтида iJet лигаси ўз якунига етди ва унда "Superstarsdoniy" биринчи ўринни эгаллади. Ушбу лигадаги совринли 3 та ўрин ҳам ўзбекистонликларга насиб этди: 2-ўрин "Buyuk yurt o'g'loni, 3-ўрин "UmidXalmatov13".

13-турда энг кўп очко йиққан жамоа "gepsick" бўлди.


Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Leroy Fer (SWA) 12 points

2. Gylfi Sigurdsson (SWA) 10 points

3. Wilfried Zaha (CRY) 10 points

4. Alexis Sánchez (ARS) 9 points

5. Sergio Agüero (MCI) 9 points

6. Fernando Llorente (SWA) 9 points


Энг кўп супер-сардор сифатида танланган 10 футболчи:

1. Philippe Coutinho

2. Eden Hazard

3. Roberto Firmino

4. Diego Costa

5. Sergio Agüero

6. Sadio Mané

7. Alexis Sánchez

8. Kevin De Bruyne

9. Mesut Özil

10. David de Gea



EPLMANAGER сайтида 14-турдан янги совринли лига старт олмоқда. 14-турдан 18-тургача давом этадиган iPlay лигасид иштирокчилари қуйидаги совринларни ютиб олишлари мумкин:

1.iPhone 7 Jet Black 128GB

2.PlayStation 4 Slim 1TB

3.PlayStation 4 Slim 500GB


Рўйхатдан ўтиб совринларни қўлга киритинг: EPLMANAGER

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика