Энрике: "Мухлислар исмимни айтиб бақиришгани менга ғалати туюлди"

Aslanov Jasurbek
12 сен 2018, 12:10
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Хорватияга қарши Миллатлар лигаси баҳсида (6:0) мухлислар унинг исмини айтиб бақиргани мураббийга ёқмади.

"Ишқибозлар исмимни айтиб бақиришгани менга ғалати туюлди. Тўғри, бундай реакцияни кутмаган эдим ва уларнинг ҳаракатини қадрлайман, аммо мухлислар шу йўл билан футболчиларни қўллаб-қувватлагани яхши деб ўйлайман. Энг асосий ишни ўйинчилар бажаради.

Испания терма жамоасида "Реал" футболчилари кўп? Улар қайси клубдан эканлигининг менга фарқи йўқ. Турнирда яхши иштирок этиш учун биз энг яхшиларни танлаб оламиз. Улар қайси жамоада ўйнаши мени ҳавотирга солмайди" - дейди Энрике.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: EFE