Энрике кимни Испания терма жамоаси тарихидаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайди?

Sherzod Nurmatov
19 ноя 2022, 16:10
У аллақачон фаолиятини якунлаган.

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике терма жамоа тарихидаги энг яхши футболчи номини элон қилди.

"Бизда жуда кўп ажойиб ўйинчилар бўлган, лекин менимча, бу Давид Вилья. У терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Кўплаб зўр ижрочилар бор эди – Кубала, Рауль, Бутрагеньо, Иньеста ва бошқалар. 2010 йилги жамоадан кимни ўз таркибимга олган бўлардим? Вилья. Уни Мората билан жуфтликда ўйнатардим", – деди мутахассис.

Аввалроқ Энрике Жаҳон чемпионатидан кейин Испания терма жамоасини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca