Энрике "Барселона"нинг мағлубиятидан сўнг журналистни ҳақорат қилди

Aslanov Jasurbek
18 апр 2016, 13:48
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике "Валенсия"га қарши баҳсдан сўнг (1:2) ўзини тутиб тура олмади.

Каталония клуби мураббийи матбуот-анжуманида ОАВ саволларига жавоб бераётган эди. Diario Gol журналисти Виктор Мало мутахассисдан жамоанинг апрель ўртасидаги салбий ўйини нима билан боғлиқлигини сўради. Мураббий эса кулиб, унга шундай жавоб қайтарди: "Фамилиянгиз нима? Мало? Ҳаммаси тўғри".

Луис Энрикенинг сўзлари журналист учун ҳақоратли туюлди, чунки "Мало" сўзи испанчада "ёмон" деган маънони билдиради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›