UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46РПЛ. ЦСКА учта қизил карточка кўрсатилган Москва дербисида "Спартак"га мағлуб бўлди, Файзуллаев 63 дақиқа ўйнади  4 00:45А Серия. "Милан" "Монца" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:10Жамшид Саидов: "Дарвозамизга киритилган илк гол кулгули бўлди, иккинчисида эса тўпни ўз дарвозамизга киритиб қўйдик"  1 23:2436 ёшли Марсело клубсиз қолди  2 22:58Лига 1. "Ланс" меҳмонда ПСЖга минимал ҳисобда мағлуб бўлди, Ҳусанов 60-дақиқада қизил карточка олди  69 22:41Икарди Ванда билан қайта бирга бўлиш учун Аргентина чемпионатига қайтишга тайёр  8 22:00А Серия. "Ювентус" "Удинезе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:57АПЛ. "Ливерпуль"дан камбэк, "Ман Сити" эса меҳмонда мағлубиятга учради  14 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  9 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  8 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5

Энг тарбияли президент Янгиликлар

Энг тарбияли президент

Массимо Мораттига таъриф бериш учун биргина сўз кифоя — "тарбияли".

Бу сўз президент ўз кабинетига киришдан олдин эшикни тақиллатганида, биринчи бўлиб хаёлга келди. Учрашув жойини Массимонинг ўзи белгилаганди. Бу унинг оилавий корпорацияси Saras S.p.A га тегишли офис эди. Бутун бино кўк-қора рангларга бурканган, ўнг-у сўлингизда "Интернационал" рамзи тушурилган расмларни кўриш мумкин эди.

— Моратти, танишганимдан хурсандман! — дарҳол ўзини таништирди Милан клубининг собиқ президенти. Бир неча соат давом этган суҳбат айнан шу сўзлар билан бошланганди.

— Мен "Интер" ҳақида илк бор 1949 йил 4 ёшимда билган эдим. Милан дербиси эди, биз ўшанда 6:5 ҳисоб билан ғалаба қозондик. Мен стадионга отам ва акам билан бордим. Шундан сўнг, биргаликда футбол томоша қилиш оиламиз анъанасига айланди. Нимани ҳис қилгандим? Бир нарса аниқ, ҳал қилувчи натижа учун атрофдагилар билан бирдек хурсанд бўлганман. Атрофдаги ҳамма нарсани тушуниш учун эса жуда кичкина эдим.


“Мен "Интер" президенти бўлганимда биринчи бўлиб мухлисларга қувонч улашиш ҳақида ўйлаганман. Сабаби бу менинг вазифаларимдан бири эди. Бунинг учун эса қаттиқ тер тўкишим ва клуб билан кўпроқ ишлашим кераклигини яхши билардим. Бундан кўра пайпоқ ишлаб чиқариш фабрикасини очсангиз, тезроқ самарали натижага эришасиз”, — дейди кулиб.

“Интер”дек клубга бошчилик қилар экансиз, сиз ҳеч қачон бир жойда тинч тура олмайсиз. Доим янгиликлардан хабардор бўлишингиз, даромад келтирадиган манбаа, янги ҳомийларни излаб топишингиз керак бўлади. Аммо баъзида ўз ҳисобингиздан ҳам пул тўлашингизга тўғри келадиган пайтлар бўлиб қолади. Лекин бунинг катта аҳамияти йўқ. Асосийси жамоа билан елкама-елка ишлаш ва ижобий натижаларга эришишдир.

"Романтик Ибра, Инс, Рекоба, Роналдо ва ... Кантона"

"Интер" бошлиғи бўлиб, биринчи қилишни истаган нарсам — жамоа таркибида "Манчестер Юнайтед"нинг икки ўйинчиси Инс ва Кантонани кўриш эди. Биринчи ўйинчини Миланга келишга кўндирдик, лекин иккинчи футболчи билан бу борада қийинчиликка дуч келдик. Агар Эрик Кантона клубимизга ўтганида, менимча янада яхшироқ натижаларга эришган бўлардик. “Интер” Моратти давридаги биринчи соврини УЕФА Кубоги-1998 бўлган. Шунингдек, Массимо клубга олиб келган ўйинчилари билан ҳалигача фахрланиши ҳақида сўзлаб берди.

— Тан оламан, ҳамма ўйинчиларга бирдек муомалада бўлмасдим. Ҳақиқатдан ҳам, баъзиларини кўпроқ яхши кўрардим ва вақтимни улар билан ўтказишга ҳаракат қилардим. Инс ана шундай севимли ўйинчиларимдан бири эди. У билан атиги 2 йил фаолият юритганмиз. Менга унинг характери ёқарди: Пол майдонда жуда жасур ўйинчи эди. Ундан кейин чап оёқда яхши ҳаракатланадиган Рекоба жамоамизга келди. У ҳеч қачон оддий гол урмаган, унинг ҳамма голлари шедевр эди! Милито? У мен учун афсонавий инсон. Ахир у орзуларимни рўёбга чиқарди, қандай қилиб уни яхши кўрмаслик мумкин?!

Ибрагимович? У бошқача эди, ғалати десам ҳам бўлади. Мен унда романтика ва лирика мужаммаслашган бир инсонни кўрардим. Златан ҳаммадек ўйнамасди. У мухлислар қувончи учун ҳаттоки, рақибларини ерга уриб, камситарди. У билан муносабатимиз яхши бўлган. Унинг "Интер" таркибидаги энг яхши голи?! Менга "Торино" дарвозасига урган голи кўпроқ ёқади.

Менинг энг яхши харидим Роналдо деб ўйлайман. Айнан у менга футболнинг энг чиройли томонларини кўрсатди. Уни сотиб олганимизда кўпчилик лол бўлиб қолганди. Ахир у ўша пайтда ҳам дунёдаги энг талаб кучли бўлган футболчи эди. У келганидан сўнг мен ўзимни жуда кучли раҳбар деб ҳисоблай бошладим. Уни доим яхши кўрганман. Афсуски, биз уни жароҳатдан сақлай олмадик. Ҳалигача Бразилия термаси мураббийлик штаби нотўғри иш қилди деб ўйлайман. Ўшанда улар Францияда бўлиб ўтган ЖЧ-1998да унга мос шуғулланиш дастурини бермаган. Роналдонинг тиззасидаги оғриқ кучли эди. Лекин у мамлакатда бўлган муҳаббати кучли бўлгани туфайли мундиални ўтказиб юборолмасди. У УЕФА Кубоги-1998да ҳам ажойиб ўйин кўрсатган эди.

"Купер ва Роналдо, Моуринью хамда Манчинига қўнғироқ"

— Роналдонинг бош мураббийимиз Купер билан муносабати яхши эмасди. Купер ва Липпи — буюк мураббийлардан, лекин улар биз билан юқори натижаларга эриша олмаганлар. Бир нарсани тан олиш керак, мураббийнинг танлови доим қийин кечган. Ахир бир неча ўйинчилар орасидан фойдали ва самарали футболчини танлаб олиш доим мушкул бўлган. Кейинчалик ёш мураббийлар ўрнига катта тажрибага эга бўлган мутахассисларга алмаштиришга ҳаракат қилдим. Доим идеал даражадаги мураббийни топишни хоҳлаганман. Ана шундай бир мураббийни биламан ва мен уни ҳеч бир иккиланишсиз Миланга олиб келгандим. У Жозе Моуринью эди.

Португалиялик ҳақида гап бошланиши билан собиқ президентнинг кўзлари чақнаб кетди. Айнан у келганида "Моратти даври" ўзининг энг юқори чўққисига чиқиб, гуллаб яшнаганди.

— Мен у “Порту” билан Чемпионлар Лигасида қандай ғолиб бўлганини кўргандим. Лекин пресс-конференциядаги сўзлари ва ўзини тутишидан кўпроқ ҳайратлангандим. Ярим финалда "Депортиво"га қарши баҳсдан олдин у бугунги учрашув ҳақида эмас, финал ҳақида ўйлаётганини айтганди. У жамоаси ғалаба қозонишига бутунлай ишонарди. Буни эшитиб, ўзимга ўзим шундай дедим: "Балки ҳозирмасдир, лекин албатта қачондир у бизнинг жамоага мураббийлик қилади".
Аммо у келгунча яна 4 йил ўтди. Унгача эса Роберто Манчини жамоани бошқариб турди.

— Роберто билан муносабатларимиз яхши эди. 1995 йил уни ўйинчиси сифатида клубга олмоқчи ҳам бўлгандим. У "Лацио"ни бошқараётган вақтида унга қўнғироқ қилиб, шундай дедим: "Нарсаларингни йиғиштир ва тайёр бўлиб тур. Сени клубим мураббийи сифатида кўришни хоҳлайман!” Манчини менинг қароримни ҳурмат қилди. Шунинг учун, у билан тезда келишиб олдик.

— Ишлаган вақтимда мураббийларни кўп маротаба ўзгартирганман. Аниқроғи, уларнинг сони 16тага етганди. Бироқ жамоага Карло Анчелоттини олиб келолмаганимдан ҳалигача афсусланаман. Менга унинг услуби ёқади. У — ҳақиқий устоз.

"Қирғоқ бўйидаги" трансферлар: Фигу ва Снейдер

— Тўғрисини айтганда бундай ўйинчиларни "Интер"га олиб келиш унчалик қийин кечмаган. Масалан, Луиш Фигу билан боғлиқ вазият. Биз қирғоқ бўйидаги барла кўришиб қолдик. Ундан жамоамизга келишни истайсанми деб сўрадим. У ўша заҳоти рози эканини айтди. Битта салфеткани олиб, рақамни ёздим ва қўл қўйиб уни Луишга бердим: "Ҳозир Риналдо Гельфининг ёнига бор. У "Интер"нинг вице-президенти. Унга буни кўрсат ва сенга шартнома тайёрлашини айт".

Шунга ўхшаш вазият Снейдер билан ҳам содир бўлганди. Мен денгиз бўйида ўғлим билан сайр қилиб юргандим. Ўғлим мени пляжда кафеси бўлган дўсти билан таништирмоқчи эканини айтди. Унинг дўсти “Интер” мухлиси экан. Футболни яхши тушунадиган дўсти менга шундай деди: "Жаноб Массимо, клубингиз энг кучлиси бўлиши учун сизга битта ўйинчи етишмаяпти. У — Уэсли Снейдер. Шундан сўнг ўша ўйинчини бир мавсум давомида кузатдим ва ҳақиқатдан ҳам у жамоага тезлик борасида ёрдам бера олишига ишонч ҳосил қилдим”. Ўғлимнинг дўсти шундай ишонч билан гапиргандики, ҳатто унга рад жавобини беришдан уялгандим. Шундан сўнг, Бранкага қўнғироқ қилиб, бизга шу ўйинчи кераклигини айтдим.

"Танқидни тўғри қабул қиламан. Клубни сотиб тўғри иш қилдим"

Омадли трансферлари ҳақида Массимо Моратти билан узоқ вақт суҳбатлашиб ўтириш мумкин. Лекин у танқид ҳақида гаплашишга ҳам қарши эмас.

— Табиийки, ҳар қандай инсон каби мен ҳам ўзим ҳақимда салбий гап эшитишни истамайман. Бироқ агар танқид асосли бўлса, мухлислар ва журналистларнинг эътирозига сабаб бўлаётган нарсани топишга ҳаракат қилардим. Бу ўз хатоларим устида ишлашга ёрдам беради. “Нерадзурри”га президентлик лавозимига қайтган бўлармидим? Бир сўз билан айтганда, йўқ. Клубни сотишдан аввал мен "Интер"да нималарга эришганим ҳақида ёдга олдим. Бу жамоа менга кўп нарса берди, лекин шундай қарорга келишга мажбур эдим.

Эрик Тохир — жуда келишган эркак. У жамоани ишончли қўлларга топшириш учун қўлидан келганини қилди. Стивен Чжан? У — жуда ёш ва шижоатли йигит. Умид қиламанки, "Интер" унинг қўл остида юқори чўққиларга эришиб, кучли клублардан бирига айланади.

— Берлускони қайтиши? "Монца" унинг юқорига қўйган кичик қадами. Менимча, бу лойиҳа у "Милан" билан эришган ютуқларга яқинлаша олмайди. Мен Сильвиони жуда ҳурмат қиламан. Милан дербиси узоқ йиллар мобайнида Европадаги кучли ўйинлардан бири бўлиб келган. Умуман олганда, А Серия клублари  президентлари — Европа футболидаги энг машҳурлардандир. Масалан, мен "Наполи" президенти Де Лаурентис билан яқиндан танишман. Сизни ишонтириб айта оламанки, у клубини жуда яхши кўради ва ёмон пайтларда жамоасини ташлаб қўймайди. Доим ёнида бўлиб, қўллаб-қувватлайди. Интервью якунланишидан бир неча дақиқа аввал Массимо Моратти хонасидаги бир нарсага эътибор қаратишимни сўради.

— Мана бу олтин бургутни кўряпсизми? Уни менга Арабистонлик мухлис совға қилган. Бу — ажойиб. Ҳаттоки, дунёнинг бошқа чеккаларида ҳам бизнинг мухлисларимиз борлигидан фаҳрланаман.

Шу сўзлардан кейин Моратти кулиб қўйди. "Интер" мухлислари уни доим табассум қилган ва тарбияли инсон сифатида эслаб қолишади.
— Болалигимда футбол ўйнашдан кўра, дўстларимдан иборат жамоа таркибини, ўйнаш тактикасини тузиб чиқишни яхши кўрардим.

Ўша пайтдаёқ унинг тақдири Миланнинг "Интернационал" жамоаси билан узвий чамбарчас боғланган эди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика