UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  9 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  6 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  4 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  3

"Энергетик-БГУ" "Торпедо-БелАЗ"ни таслим қилди. Бобир Абдихолиқовдан иккита гол ва битта пас Янгиликлар

"Энергетик-БГУ" "Торпедо-БелАЗ"ни таслим қилди. Бобир Абдихолиқовдан иккита гол ва битта пас

Беларусь чемпионатининг 2-туридан ўрин олган "Энергетик-БГУ" (Минск) - "Торпедо-БелАЗ" (Жодино) учрашуви бўлиб ўтди.

"Энергетик" сафида учала легионеримиз ҳам асосий таркибда майдонга тушди.

Баҳснинг 3-дақиқасида меҳмонлар вакили Горбачик ҳисобни очди - 0:1. 

15-дақиқада Папарига ўзи ишлаган пенальтидан гол ура олмади.

29-дақиқада Бобир Абдихолиқов Папариганинг пасидан кейин гол уриб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.  

55-дақиқада Бобир Абдихолиқовнинг тўп узатишидан кейин Александр Свирепа мезбонларни олдинга олиб чиқди - 2:1. 

90+4-дақиқада Бобир Абдихолиқов дублга эришди - 3:1.


Шундай қилиб, дастлабки иккита турда Бобир Абдихолиқов ўз ҳисобига 4та гол ва 1та голли узатмани ёзиб қўйди.

 

"Энергетик-БГУ" (Минск) - "Торпедо-БелАЗ" (Жодино) - 3:1
03.04.2022. Минск, РЦОР-БГУ стадиони.
Голлар
: 0:1 - Горбачик (3, пас - Велозо). 1:1 - Бобир Абдихолиқов (29, пас - Папарига). 2:1 - Александр Свирепа (55, пас - Бобир Абдихолиқов). 3:1 - Бобир Абдихолиқов (90+4).
Голга айланмаган пенальти: Папарига (Энергетик-БГУ) 15 (дарвозабон қайтарди).

"Энергетик-БГУ": Артем Макавчик, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, Даниил Силинский, Андрей Рилач, Ярослав Макушинский, Бобир Абдихолиқов, Павел Пашевич, Александр Свирепа, Роман Папарига, Абдуқодир Ҳусанов, Алексей Лаврик. 


Голларни телеграмдаги расмий каналимизда томоша қилиш мумкин: ВИДЕОЛАРНИ КЎРИШ

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика