

26 ёшли германиялик футболчи Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтишга розилик билдирган.
"Арилар" раҳбарияти "Ювентус" билан футболчи борасида музокаралар олиб борди, аммо келишувга эришилмади.
"Боруссия" футболчи учун 20 миллион евро тўлашга тайёр, аммо Турин клуби Германия терма жамоаси хавбеки билан 25 миллион евродан камига хайрлашмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Жан жорий мавсум барча мусобақаларда 9та ўйинда майдонга тушди.



