Эмерик Ляпорт Ла Лигага қайтиши мумкин
16 май 2024 19:05
Янгиликлар
Эмерик Ляпорт Ла Лигага қайтиши мумкин
"Ал Насср" ҳимоячиси Эмерик Ляпорт "Атлетик Бильбао"га қайтиши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи ва испан клуби бу трансферни амалга ошириш йўлларини излашмоқда. Таъкидланишича, футболчи Саудия Арабистони футболи ва мамлакатдаги ҳаёт тарзига тўлиқ кўника олмаган. Шунингдек, Ар Риёд клуби раҳбарлари Ляпортнинг Саудия Арабистонидаги футбол ҳақида билдирган фикрларини ижобий қабул қилмаган ва спортчига нисбатан жазо чоралари қўлланилган.
Эндиликда Эмерикнинг Европага қайтиши барча томонлар учун энг маъқул йўл сифатида қаралмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
03:03
Саудия Арабистони Қирол кубоги. "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" ўз рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этди 2
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар