UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49А Серия. Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6

Эмери ушбу ёзда "Арсенал"дан кетказиб юбориши мумкин бўлган 3 футболчи Янгиликлар

Эмери ушбу ёзда "Арсенал"дан кетказиб юбориши мумкин бўлган 3 футболчи

Теглар :  Арсенал
Мана, Арсен Венгернинг ўрнини Унаи Эмери эгаллади.

Жаҳон футболи фалсафасидан маълумки, янги мураббий эса ҳар доим ўз фалсафасига мос тушадиган футболчиларни излайди. Шунингдек, у бир неча футболчиларни жамоадан кетказиб юбориши эҳтимоли жуда юқори.

Хўш, ушбу мавсумда жамоани кимлар тарк этиши мумкин?

3. ГРАНИТ ЖАКА

Якунланган мавсумда швейцариялик футболчи "Арсенал"нинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди. У жамоа таркибида 46 учрашувда қатнашган бўлса-да, мухлислар унга илиқ муносабат билдиришмади.

Унинг жамоадаги позициясини таҳлил қилиш жуда қийин. У таянч ярим ҳимояда кўпроқ ўйин кўрсатади ва бошқа жойларда яхши ўйин кўрсата олмайди.

25 ёшли футболчи марказий ярим ҳимояда ўйнаши учун анчагина тартиб етишмайди. Шунингдек, ушбу позицияда тўп сурган вақтида кучи ҳам етмай қолди. Чарчаганида у шерикларининг ортида "яшириниб" олди.

Гарчи у яхши ўйин кўрсатган бўлса-да, "Арсенал"нинг марказий ярим ҳимоясида ва таянч нуқтасида ҳам муаммолар кўзга ташланди.

Шу боисдан Жака Эмерининг ўйин услубига мос тушмаслиги мумкин. "Арсенал" айни дамда "Ницца"нинг юлдузи Жан-Мишель Серининг ўйинларини кузатиб бормоқда. Агарда у жамоага олиб келинган тақдирда Жака захирага ўтиради ёки "Арсенал"дан кетади.

2. ШКОДРАН МУСТАФИ

Мустафи "Арсенал" таркибида стандарт позициясига эга бўлмагани учун Германия термасига чақирилмади.

2016 йилда "Арсенал" уни "Валенсия"дан сотиб олганида, даҳшатли трансфер деб айтилганди. Бироқ Мустафи "Арсенал"нинг ўйинларига мос тушмади.

Якунланган мавсумда "Арсенал" таркибида 35 учрашувда қатнашган бўлса-да, у ўз ҳаракатларини ва жамоасининг ўйинини кучайтириб бера олмади. Кубок доирасида Мустафининг "Манчестер Сити"га қарши баҳсдаги ўйинини эса мухлислар ёмон хаёл билан эслашади.

Унда совуққонлик етишмаслиги анча олдин пайқалганди. Мавсум давомида айнан шу жиҳат етишмаслиги сабабли ўтказиб юборилган икки голнинг асосий айбдорига айланиб қолди. Катта ўйинларда эса унинг қандай даражадалиги билинди.

Айни дамда Мустафи ёзда Шимолий Лондонни тарк этиши мумкин бўлганлар рўйхатида турибди. “The Telegraph” хабарига кўра, "Арсенал"нинг унинг ўрнига туркиялик Чаглар Сюнжюни нишонга олмоқда.

1. ДАННИ УЭЛБЕК

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси ўз ишига яхши ёндашиши, ишининг самарадорлигига қараб ўйинларда майдонга туширилади.



Бироқ бу ҳар доим ҳам етарли бўлмаяпти. 27 ёшли футболчи жароҳатидан кейин олдингидек даражада эмас. У бу мавсум 43 учрашувда қатнашган бўлса, унда фақатгина 5та гол киритди.

Данни ҳужумнинг икки қанотида ҳам ўйнай олади, умуман олганда у олди чизиқнинг универсал футболчиларидан бири бўлса ҳам, "Арсенал"нинг ўйинини кучайтириб бера олмаяпти. У тезкор ҳаракат қилса ҳам, нотўғри қарор чиқармоқда. Якунланган мавсумда жамоага катта фойдаси тегмаётгани учун "Арсенал"дан кетиши кутилмоқда.

У катта эҳтимол билан "Бешиктош" футболчисига айланиши мумкин.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика