Эмери Суперкубокдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Aziz Tukhtamuradov
12 авг 2021, 08:06
"Вильяреал" бош мураббийи Унаи Эмери УЕФА Суперкубогидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Мен учун мана шундай кунда "Вильяреал" ва Испания лигаси номидан иштирок катта шарафдир. 

Футболчиларни айблаш мумкин эмас, улар ўйинда бор кучларини беришди", - деди Эмери. 

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Суперкубогида "Вильяреал" "Челси"га имкониятни бой берди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлса, пенальтилар сериясида "Челси" 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA