

“Клуб раҳбарияти мавсум олдидан менинг олдимга аниқ бир вазифа қўймаган. Лекин жамоанинг мақсади шундоғам маълум. “ПСЖ” олдига фақат битта мақсад туради – барча совринларни ютиш. Ички биринчиликда ғолиб чиқиш ва мамлакат кубогини қўлга киритиш. Чемпионлар лигасида эса имкон борича узоқроққа бориш. Бир қатор футболчиларимизда кичик муаммолар кузатилмоқда. Микрожароҳатлар, улардан айримлари толиқиб ҳам қолишган. Аммо бу каби муаммолар билан барча жамоалар тўқнаш келишади”, дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal нашри.



