Эмери: “ПСЖ” қачонлардир ЕЧЛда ғолиб бўлади”
07 мар 2018 05:19
Янгиликлар
Эмери: “ПСЖ” қачонлардир ЕЧЛда ғолиб бўлади”
“Ҳар иккала ўйинда бизда яхши имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Биринчи учрашувда имкониятларимиз 50-50 эди. Аммо “Реал” ижобий натижага эришишга эришди. Бугун улар ўйиннинг 60% вақти давомида тўпни назорат қилишга муваффақ бўлишди. Биз охиригача кураш олиб бордик, аммо мадридликларнинг иккинчи голи умидларимизни синдирди. Энди қолган мусобақаларда совринни қўлга киритиш учун курашишда давом этамиз.
Ҳамма тезроқ натижага эришишни, ЧЛда ғолиб чиқишни истайди. Мен “ПСЖ” лойиҳасига ишонаман. Муваффақиятсизликдан қутулиб, ҳаракатимизни давом эттиришимиз лозим. Кун келиб бу жамоа ЕЧЛда бош совринга эга чиқади. Балки бу кейинги мавсумда ёки ундан кейинги мавсумда рўй бериши мумкин”, дея Эмерининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда As нашри.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар