

“Баъзан футболчилар майдонда, баъзан эса захира ўриндиғида муҳим рол ўйнаши мумкин. Айрим ҳолатларда эса кейинги ўйинга тайёргарлик чоғларида ҳам шундай бўлиши мумкин. Бизнинг қарашларимиз шундай. Буларнинг ҳаммаси Ўзилга ҳам тегишли. У яхшироқ бўлиш учун 3 ҳафтадан бери ишламоқда. Агар у бизга фойда келтирадиган бўлса, албатта, ундан майдонда фойдаланамиз”, — дейди Эмери.
Қайд этиш жоиз, Месут Ўзил жорий мавсум “Арсенал” сафида атиги 2 та ўйинда майдонга тушди.



