Эмери: "Лудогорец" ўз майдонида жуда кучли рақиб ҳисобланади"

Aslanov Jasurbek
29 сен 2016, 10:10
ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери ўз жамоасининг "Лудогорец"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашуви (3:1) ҳақида фикр билдирди.

ПСЖ жуда яхши ўйнади. "Лудогорец" ўз майдонида жуда кучли рақиб ҳисобланади. Болгарияликлар яхши ҳаракат қилишди, бахтимизга дарвозабонимиз пенальтини қайтарди. Шунга қарамай жамоам кўплаб голли вазиятлар яратди ва ғалабага муносиб бўлди" - дейди Эмери.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com