Эмери кечирим сўради

Aslanov Jasurbek
27 дек 2018, 11:22
"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери "Брайтон"га қарши баҳс (1:1) пайтида сув идишни мухлис томонга тепгани учун кечирим сўради.

Учрашув вақтида Эмери сув идишга оёғи билан зарба берди, у эса "Брайтон" ишқибози томон учди. Испаниялик мутахассис тезда узр сўради.

"Кечирим сўрадим, баҳснинг сўнгги дақиқалардаги вазиятдан ғазабланиб идишни тепиб юбордим. Зарба кучли бўлмади, аммо у мухлисга тегди. Тезда узр сўрадим.

Футболчиларнинг майдондаги жойлашини яхшироқ назорат қилмоқчи бўлдим, аммо танаффусдан сўнг ғояларимизни амалга ошира олмадик. Иккинчи бўлимда вазиятлар камроқ бўлди" - дейди Эмери.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports