

- Ҳозирги футболчилардан ташқари яна 3та ёки 4та яхши футболчиларни ўз сафимизга қўшиб оламиз ва яхши жамоага айланамиз деган умиддаман, - дейди Эмери. Гап жамоани ҳозироқ кучайтира оладиган кучли футболчилар ҳақида кетмоқда.
"Арсенал" 2018/19 йилги мавсум Англия премер-лигасида 5-ўринни эгаллади ва келаси мавсум Европа Лигасида қатнашадиган бўлди.
47 ёшли мутахассис "Арсенал"дан ташқари "Лорка Депортива", "Альмерия", "Валенсия", "Спартак" (Москва), "Севилья" ҳамда ПСЖ клубларида ишлаган.
Мутахассис ўтган йилдан буён "тўпчилар"га устозлик қилиб келмоқда.




