UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Элнур Абдураимов АҚШда рақибини нокаут қилди ВИДЕО Янгиликлар

Элнур Абдураимов АҚШда рақибини нокаут қилди ВИДЕО

Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Элнур Абдураимов АҚШда профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказди.

АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳридаги “Fantasy Springs Casino” аренаси мезбонлик қилган ва ҳозиргина якунига етган жангда ҳамюртимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Жованни Гонсалес рақиблик қилди. 

Аслида Элнур бугун америкалик бошқа бир боксчи Хосе Салинасга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Лекин жангга бир кун қолганида рақиб ўзгарди. 

Гонсалесга қарши жангни катта устунлик билан бошлаган Абдураимов иккинчи раундга келиб рақибини нокаутга учратди. Бу Элнурнинг иккинчи жангидаги иккинчи муддатидан олдин қозонилган ғалабаси бўлди. 

Маълумот учун, Гонсалес проф рингда 7 та жанг ўтказиб, уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. 2 та жангда мағлубиятга учраганди. Бугун учинчи мағлубият бўлди. Элнур эса бир неча кун олдин проф рингдаги дебютини америкалик Арон Холлинсни нокаутга учратиш орқали нишонлаган эди. 


ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика