

"Манчестер Юнайтед" мухлислари анчадан бери Поль Погбадан юқори савияда барқарор ўйин кўрсатишини кутишмоқда. У 25 ёшда, энг кучга тўлган пайт. Тўғри, у ўтган мавсум "Манчестер Сити" дарвозасига ажойиб голлар урди ва ҳужумчи орти позициясида яхши ўйин кўрсатди, аммо буни ҳар куни ҳам кўравермаймиз.
Унинг савияси тез-тез ўзгариб турибди ва у ўз маошини оқламаяпти. Клуб унга юқори савияда ўйнаши учун пул тўламоқда. "Манчестер Юнайтед"нинг ҳар бир футболчиси буни уддалаши керак" - дейди Эллардайс.



