Элдорбек Суюновнинг "қуруқ" серияси 474-дақиқада тўхтади

Narzulla Saydullayev
17 авг 2015, 13:32
Қаршининг “Насаф” клуби олий лиганинг охирги учта ва кубок доирасидаги битта ўйинда ўз дарвозасидан умуман тўп олиб чиқмаганди.

Жамоа посбони Элдорбек Суюнов сўнгги бор 14-турда “Пахтакор” билан учрашувда гол ўтказиб юборганди. Ўша баҳснинг 44-дақиқасида Игорь Сергеев томонидан киритилган тўпдан кейин ҳеч ким “Насаф” дарвозасини ишғол қила олгани йўқ. “Аждарлар” “Пахтакор” билан ўйиндан сўнг “Машъал” (3:0), “Андижон” (1:0) ва “Олмалиқ” (2:0) каби жамоаларни таслим қилишди.

Бундан ташқари, жамоа Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасида "Локомотив"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Қаршиликлар кеча “Қўқон-1912”га қарши сафарда ўйнашди. Учрашувда "Насаф" 3:1 ҳисобида зафар қучди. Қўқонликларнинг голи ўйиннинг 68-дақиқасида Жалил Кимсанов томонидан урилди. Шу тариқа Суюновнинг қуруқ серияси 474-дақиқада ўз ниҳоясига етди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›