

"Тайёргарликлар кўтаринки руҳда ўтмоқда. Ҳамма мураббийнинг ўз услуби бўлгани каби Самвел Бабаяннинг ҳам ғоялари бошқаларникидан фарқ қилади. Машғулотлар жараёнида ҳар тарафлама ўзгаришларни кўриш мумкин. Умуман барчаси яхши ва қизиқарли кечмоқда. Ҳар бир позицияда кучли рақобат мавжуд. Хусусан дарвозабонлар ўртасида ҳам соғлом рақобат вужудга келган. Асосий таркибга тушиш учун барчанинг имкониятлари тенг деб ўйлайман. Кимнинг майдонга тушиши муҳим эмас, асосийси ғалаба қозонишимиз керак. Худо хоҳласа мухлисларга ғалабани тақдим этамиз. Бўлажак ўйинларда максимал очко тўплашимиз лозим. Машғулотлардаги меҳнатлар самарасини энди Яман ва Филиппинга қарши ўйинларда кўрамиз", - дейди Элдор Суюнов.




