UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  64 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   29 21:11Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" – "Галатасарай". Шомуродов асосийда, Файзуллаев қайдномада йўқ  12 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  4 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  2 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  2 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  49

Элдорбек Суюнов: “Григалашвилидан хавф кутган эдим, аммо...” Янгиликлар

Элдорбек Суюнов: “Григалашвилидан хавф кутган эдим, аммо...”

Орадан етти йил ўтиб Ўзбекистон кубоги финалида зафар қучган “Пахтакор” Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Биз эса навбатдаги машғулотлар бошланишидан олдин дарвозабон Элдорбек Суюнов билан суҳбатлашиб, кубок финали борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- “Пахтакор” учун ғалаба билан тугаган финал ўйини нисбатан осон ўтди десак бўладими? Чунки жамоа шу куни барча жабҳада рақибдан устун келди...

- Ҳеч нарса осонликча қўлга киритилмайди. Бутун ўйин давомида устунлик биз томонда бўлди. Бу албатта ҳисобда ҳам акс этди. Мақсадимиз требл қайд этиш, Лига кубоги финалида ҳам ҳудди бугунгидек кайфият билан тўп тепамиз. Бу мавсумдаги сўнгги совринни ўзимизники қилиш учун бир қадам қолди.

- Ўтган йилги финалда нима ўхшамаган эди-ю, бу йил жамоага нима қўшимча куч ва мотивация берди?

- Бизда реванш олиш иштиёқи кучли эди. АГМК биз билан иштирок этган иккита финалда турли ва ўзгарган таркибда майдонга тушди. Улар билан солиштирганда бизда хоҳиш кучли бўлди. Биздаги реванш туйғуси уларда бўлмаслигини тахмин қилгандим. Шу боис бор кучимизни ишга солдик. Ғалабада 12 ўйинчи бўлмиш, ишқибозларимизнинг ўрни беқиёс.



- “Пахтакор”га қарши аксарият жамоалар ҳимоявий ўйин таклиф қилади. Одатда бундай шароитда дарвозабонларга юмуш топилмайди...

- Менимча бу кипер учун яхши эмас. Чунки, ўйин ритмидан чиқиб кетиши мумкин. Қанча кўп тўп билан муомалада бўлса, кутилмаган вазиятлардан чиқиб кета олади.

- Шахсан сиз АГМКнинг қайси футболчисидан хавф кутган эдингиз? Рақиб сафида ижрочилар етарлича ва улар ҳар қандай ҳолатда сизга ноқулайлик туғдириши мумкин эди...

- Элгужа Григалашвилидан ноодатий қарор ёки узоқдан йўлланадиган зарбаларни кутгандим. Аммо, ҳимоячиларимиз унга эркин ҳаракатланишига йўл қўйишмади.

- Бош ҳакам финал ҳуштаги янграгач, рақиб томонга асабий оҳангда бақирдингиз...

- Ҳеч қандай изоҳга ҳожат йўқ. АГМК матбуот котиби дўстим ҳисобланади. У билан тез-тез, қаттиқ ҳазиллашиб турамиз.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика