UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  1 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  0 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  34 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  32 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9

Интервью. Элдорбек Суюнов: "Дарвозабонлик менимча қондан ўтган" Янгиликлар

Интервью. Элдорбек Суюнов: "Дарвозабонлик менимча қондан ўтган"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби посбони Элдорбек Суюнов яқинда "Орзу" лойиҳаси меҳмони бўлган эди.

Суюнов ушбу суҳбат давомида ёшликдаги орзулари, қандай қилиб дарвозабонга айлангани, легионер бўлиш истаги, футболдан нега кетмоқчи бўлгани, ёш футболчиларга маслаҳати, Рўзиқул Бердиевга ўхшашни исташи ҳақидаги фикрларини  айтиб ўтди.

ФУТБОЛГА КИРИБ КЕЛИШ

Футболга кириб келишимга биринчи сабаб - оилам. Дадам футболга жуда қизиқардилар. Ёшлигимдан Қаршидаги барча ўйинларга олиб борардилар. Лекин мени футболчи бўлишимни у қадар хоҳламаганлар. 9-синфдалигимда қўшнимиз бўларди, Комил ака деган. У кишининг ўғли "Пахтакор" академиясига борарди, унинг таниши эса "Чиғатой"да 1991 йиллар жамоасида футбол ўйнарди. Ушбу жамоада дарвозабон муаммо бўлгани туфайли дадам орқали менга алоқага чиқишган. Шу тариқа "Чиғатой"га келганман. Ўшанда 1991 йилда туғилган футболчиларнинг бош мураббийи Марат Кабаев эди. Дарвозабонлар билан Марат Галимов ишлардилар. Айнан мана даврда профессионал футбол фаолиятим бошланган. "Чиғатой"даги база ёпилиб ўрнига бино қуриш бошланганида яшашга жой бўлмаган. Шу боис уч нафар футболчини "Машъал" академиясига чақиришган. Бу ерда икки йил машғулот қилганман, шундан кейингина клубнинг биринчи лигадаги жамоасига ўтдим. Биринчи лигада ҳам, "Машъал" академиясига ҳам дўстим Санжар Қувватов билан бирга машғулот ўтказганман. Жамоада ўша пайтда ёш дарвозабонлар жуда кўп эди. Уч йилдан сўнг шартномам тугаган ва "Машъал"да имконият йўқлигини тушуниб етганман. Муборакдан кетишга қарор қилганман. Шу онда "Насаф" мураббийи Рўзиқул Бердиев 2011 йил бошида янги жамоа тузаяпмиз, бизга ёш дарвозабон керак деб мени чақирганлар. "Насаф"да ўша пайтда Муроджон Зуҳуров, Димитро Козаченко, Михаил Наумов каби дарвозабонлар бор эди. "Аждарлар"нинг ўринбосарлар жамоасида икки йил ўйнадим. Рўзиқул Бердиев иккинчи бор "Насаф"га бош мураббий бўлгач мени асосий таркибга киритишни бошлаганди. Футболга кириб келишимга "Машъал" сабабчи бўлган, катта футболда ўйнаб кетишимга сабабчи "Насаф" ва Рўзиқул Бердиев бўлади. Бугунги даражага чиқишимда Бердиевнинг хиссаси катта бўлган.



ЁШЛИКДАГИ ОРЗУСИ

"Машъал" академияда шуғулланиб юрганимда клубнинг компьютер хонаси бўларди. Компьютерлардан бирида "Машъал"нинг Туркиядаги йиғини ёзилган видеоролик бўларди. Ўшани томоша қилиб қачондир Туркияга борармикинмиз деб орзу қилардим. Биринчи лигада ўйнаб юрганимда эса "Машъал" асосий жамоасида ўйнашни орзу қилардим, афсуски бу армон бўлиб қолган. "Насаф"га ўтганимда эса Ўзбекистон чемпиони бўлиш, Ўзбекистон кубогини ва Суперкубогини ютишни орзу қилганман. ОФК кубогини ютишни истганман. Улардан ОФК кубогини қўлга киритдик, мамлакат кубоги ва Суперкубогида зафар қучдик. Аммо Ўзбекистон чемпиони бўла олмадим. Терма жамоа билан Жаҳон чемпионатига чиқиш энг олий орзуларимдан бири ҳисобланади. Бу ҳамманинг орзуси бўлса керак. Ҳозирда "Пахтакор"да ўйнаяпман ва мамлакат чемпиони бўлишни ҳамон орзу қилаяпман. Яна битта орзум бор - чет эл клубида ўйнаш. Легионер бўлиш учун ўз миллий терма жамоаси сафида ўйнаши керак бўлади. Шу боис бунинг учун аввало миллий терма таркибида асосий посбон бўлишим керак.

ФУТБОЛНИ ТАШЛАШ ИСТАГИ БЎЛГАНМИ?

"Машъал"да ўйнаб юрганимда бошида 20 минг сўм ойлик олардим. Кейин 50, 70 ва 100 минг сўм олардим. Адашмасам 50 минг сўм ойлик олиб юрган пайтимда укам ёз фаслида уйимиз ёнидаги кафеда ишлаб кунига 50 минг сўм пул топганди. Тўғриси жуда хафа бўлиб кетганман. Жуда алам қилган. Ўшанда футболдан кетиб, бошқа иш қилиш хаёлимдан ўтган, лекин буткул кетиш истаги бўлмаган.



ТЕРМА ЖАМОАГА ИЛК ЧАҚИРУВ

2013 йил "Насаф"да асосий таркиб футболчисига айлангач терма жамоага чақиришди. Буни умуман кутмаган эдим. Биринчи ўйинлар Иорданияга қарши плей-офф баҳслари эди. Ўшанда захирада ўтиргандим, афсуски биз мундиалга чиқа олмадик. 2015 йилги Осиё Кубогига саралашида Ўзбекистон терма жамоаси сафида дебют қилганман. Илк учрашувдаёқ миллий жамоада ўйнаш қандай бахт эканлигини ҳис қилганман. Мадҳия айтилаётганда кўз олдимга ота-онам келади. Ҳозир ютсак хурсанд бўлишларини тасаввур қиламан, ютқазиб қўйсак аксинча бўлади. Терма жамоада ўйнаш ҳам қийин, ҳам жуда катта бахт деб ўйлайман.

"ПАХТАКОР"ГА ЎТИШ

"Насаф"да ўйнаб юрганимда кўпла таклифлар бўлган, бироқ клуб ҳам, мен ҳам бу таклифларни кўриб чиқмаганмиз. Аммо "Пахтакор"нинг таклифи ўйлантириб қўйганди. Сабаби жамоа раҳбариятида, мураббийлар штабида катта ўзгаришлар бўлганди. Европача муҳит келгани боис "Пахтакор"га ижобий жавоб берганман. Клуб билан бирга Ўзбекистон чемпиони бўлиш, кубок соҳиби бўлиш, Осиё чемпионлар лигасида яхши натижа қайд этишни хоҳлайман.



ЁШЛИКДАГИ КУМИРЛАРИ

Ёшлигимда "Насаф"да ўйнаган Алишер Тўйчиев деган дарвозабоннинг ўйинларига қизиқардим. Кейинчалик Игнатий Нестеровга барибир ҳавас қилганман. Менимча сўнгги йиллардаги барча ўзбекистонлик дарвозабонлар унга ҳавас қилишган. Бугунги кунда хорижда "Атлетико" посбони Ян Облакнинг ҳаракатлари маъқул келмоқда.

НИМА УЧУН АЙНАН ДАРВОЗАБОН БЎЛГАН?

Менимча қондан ўтган. Кичкиналигимда маҳалламизда қандай футбол бўлса дадам дарвозабон бўлардилар. Аслида дастлаб ҳимоячи бўлганман. Шунчаки соғлом бўлиш учун футбол ўйнардим ва исталган амплуада ўйнайверардим. "Чиғатой"га кўчиб ўтганимда илк бор дарвозани қўриқлашни бошлаганман. Шу тариқа дарвозабон бўлганман.

ЁШ ПОСБОНЛАРГА МАСЛАҲАТ

Ёш футболчиларга, ёш дарвозабонларга кўпроқ ўз устида ишлаб, маҳоратларини оширишни маслаҳат бераман. Бошқачасига яхши футболчи бўлиб етишиб бўлмайди. Пулни кетидан қувмасдан, машғулотда астойдил ишлаш керак. Мактабда ҳам яхши ўқиш керак.

ОСИЁ КУБОГИ-2019ГА НИМА УЧУН БОРА ОЛМАГАНИ ҲАҚИДА

2018 йил мавсум охирида қўлимнинг бармоғи синди ва миллий терма жамоанинг декабрь ойидаги йиғинига бора олмадим. Миллий терма жамоа мураббийлари бармоғингни тузатавергин тўлиқ тузалсанг Осиё Кубогига борасан дейишди. Гипсни ечдим, икки ҳафталардан кейин ҳам барибир оғриқ бор эди. Осиё Кубогига боришни жуда ҳам хоҳлагандим, бироқ Янги йил байрами арафасида якуний рўйхат эълон қилингач жуда ҳам хафа бўлдим. Мураббийимиз Денис Иванков қўнғироқ қилиб юпатдилар. Ҳамма юпатди. Янги йил байрамидан кейин қўлим буткул тузалди, "Пахтакор" сафидаги биринчи машғулотдаёқ оёғимдан жароҳат олдим ва операция столига ётдим. Кетма-кет икки марта жароҳат олганим жуда ҳам алам қилди.



МИННАТДОРЧИЛИК

Ҳозирги даражага етишишимга дадамнинг катта хиссаси бор. Дадам ёшлигимда барча шароитларни яратиб берганлари учун фақат футбол ҳақида ўйлардим. Қаршида Станислав Григорьевич Ильенко, "Чиғатой"да Марат Кабаев, Марат Галимов, "Машъал"да Владимир Фомичев, Сеид Сеидов, Вадим Шодиматов, Александр Хомяков каби мураббийлар билан ишладим. "Насаф"даги мураббийларим Рўзиқул Бердиев ва Денис Иванковга алоҳида раҳмат айтаман. Бундан ташқари ёш бўлишимга қарамай терма жамоага чақирган ва менга ишонган Миржалол Қосимовга катта раҳмат айтаман.

TAS-IX эмас



Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика